Соҳасидаги халқаро тажрибалар ўрганилмоқда
Жорий йилнинг 28 май куни Россия Федерацияси Монополияга қарши курашиш федерал хизматининг Қозон шаҳридаги Ўқув-услубий маркази томонидан рақобатни ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Рақобат қўмитаси ҳамда Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимлари иштирок этдилар.
Тадбир доирасида рақобатни ривожлантириш соҳасидаги замонавий ёндашувлар ва илғор амалиётлар муҳокама қилиниб, 2030 йилгача бўлган давр учун рақобатни ривожлантириш тизимини такомиллаштириш юзасидан тажриба алмашилди. Шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг рақобат органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур халқаро тадбир Қўмита ва Тадқиқотлар маркази ходимларининг институционал салоҳияти, касбий билим ва кўникмаларини янада ошириш, халқаро ҳамкорлар билан тажриба алмашиш ҳамда истиқболдаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
|Telegram |Facebook|Instagram|


