Германия тажрибаси ва Ўзбекистонда рақобат сиёсатини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев Германия Федерал картель идораси (Bundeskartellamt) вакили, доктор Феликс Энгельзинг билан учрашув ўтказди.
Учрашувда устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини тергов қилиш, рақамли бозорларда рақобатни таъминлаш, иқтисодий таҳлил усулларини амалиётга жорий этиш ҳамда рақобат органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Томонлар халқаро тажриба алмашиш, мутахассислар салоҳиятини ошириш ва рақобат қонунчилигини қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш йўналишларида ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.
