Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

19 Июнь 2026 16:08 126 Чоп этиш

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев Германиянинг нуфузли илмий муассасаларидан бири — Макс Планк инновациялар ва рақобат институти (Max Planck Institute for Innovation and Competition) катта илмий ходими доктор Дария Ким ҳамда German Sparkassenstiftung жамғармасининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналиши раҳбари Лия Граубергер билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида интеллектуал мулк ҳуқуқи, фармацевтика соҳасидаги тартибга солиш механизмлари, инновациялар иқтисодиёти ҳамда рақобат сиёсати бўйича илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, тажриба алмашиш ва халқаро экспертлар иштирокида қўшма тадбирлар ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.


Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech