Саида Мирзиёева Тўқаев билан учрашди
Президент администрацияси раҳбари Қозоғистон президентига президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказган.
«Қозоғистон биз учун шунчаки қўшни юрт эмас, балки яқин дўст, ишончли стратегик ҳамкор ва иттифоқчидир. Қосим-Жўмарт Кемелевичга илиқ қабул ва мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик-биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш борасидаги қатъий интилишлари учун чуқур миннатдорлик изҳор қиламан», дея пост қолдирди Саида Мирзиёева.
https://kun.uz/kr/27302107



