I-панель муҳокамасида халқаро ва миллий экспертлар маърузалари билан иштирок этди
Халқаро конференция доирасида “Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда рақобат сиёсатининг ўрни ва глобал ноаниқлик даврида самарали чоралар: илғор халқаро амалиётлар” мавзусидаги I-панель муҳокамасини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг Zero Bureaucracy лойиҳа офиси раҳбари Азиза Умарова модератор сифатида олиб борди.
I-панель муҳокамасида қуйидаги халқаро ва миллий экспертлар маърузалари билан иштирок этди:
- Коба Гвенетадзе — Халқаро Валюта Жамғармасининг Ўзбекистондаги доимий вакили;
- Ираклий Леквинзаде —Грузия Рақобат ва истеъмолчилар агентлиги раҳбари;
- Абдулла Азизов — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори;
- Пьер Хорна — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Савдо ва тараққиёт бўйича Конференциянинг (UNCTAD) ҳуқуқий масалалар бўйича маъсул ходими (Онлайн);
- Жамшид Хасанов — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, шўъба мудири;
- Хамидова Наргиза —Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастурининг (UNDP) Инклюзив ўсиш йўналиши бўйича дастур таҳлилчиси;
- Миршохид Асланов — Прогрессив ислоҳотлар маркази директори;
- Ғолиб Ҳолжигитов — Ҳукумат билан алоқалар бўйича директор, Acwapower.
Муҳокамалар давомида бозор иштирокчилари учун тенг шарт-шароитларни таъминлаш, инновациялар ва инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, иқтисодий концентрацияларни назорат қилиш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий мақсадлар ўртасида мувозанатни сақлаш масалалари кўриб чиқилди.







