Ишчи гуруҳ штаби аъзолари Қўқон эркин иқтисодий зонаси фаолияти билан яқиндан танишди
Жорий йилнинг 25 июнь куни Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган «Қурилиш материаллари саноатида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар» мавзусидаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан жойларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ штаби аъзолари Қўқон эркин иқтисодий зонасининг фаолият йўналишлари, шунингдек мазкур ҳудудда фаолият юритаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди.
Telegram |Facebook|Instagram



