Фарғона вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган жами 21 та корхона ва тадбиркорлик субъекти вакиллари билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди
Хусусан, Марказ директори О.Жумаев «Кварц» АЖ, «Бешариқ қувур» МЧЖ, «SHAFFOF SEMENT SANOAT» МЧЖ ҳамда «MODERNA CERAMIC INDUSTRIES FERGHANA» МЧЖ раҳбарлари билан соҳани янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашувлар давомида тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.


