Марказ директори О.Жумаев “MODERNA CERAMIC INDUSTRIES FERGHANA” МЧЖ фаолияти билан танишди
Давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда Фарғона вилоятида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш мақсадида Марказ директори О.Жумаев “MODERNA CERAMIC INDUSTRIES FERGHANA” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида корхонанинг замонавий технологиялар асосида ташкил этилган ишлаб чиқариш жараёни, хом ашёни қайта ишлашдан тортиб тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сифат назоратигача бўлган барча босқичлар кўздан кечирилди.
Мулоқот чоғида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, экспорт имкониятларини ошиириш ҳамда тадбиркорлар фаолияти учун янада қулай муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, корхона томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Қайд этилганидек, Марказ томонидан Фарғона вилояти қурилиш материаллари бозори иқтисодий мураккаблик (PCI) методологияси асосида чуқур ўрганилмоқда. Ушбу тадқиқотлар соҳанинг мавжуд салоҳиятини аниқ баҳолаш ва уни янада ривожлантириш бўйича самарали таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва соҳани изчил ривожлантириш бўйича ишлар давом эттирилади.





