Фарғона вилоятида қурилиш материаллари саноати имкониятлари ўрганилди
Вилоятда қурилиш соҳасини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Марказ директори О.Жумаев ишчи гуруҳ билан биргаликда бир қатор қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини яқиндан ўрганди.
Ўрганишлар давомида ишлаб чиқариш қувватлари, хомашё таъминоти, маҳаллийлаштириш, экспорт, логистика ва малакали кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, газобетон ишлаб чиқариш учун зарур хомашё базасини яхшилаш, полиэтилен ва полипропилен таъминотини кенгайтириш, импорт кимёвий қўшимчаларини маҳаллийлаштириш ҳамда тайёр маҳсулотлар экспортини ошириш бўйича таклифлар билдирилди.
Ташрифлар якунида штабда ишчи гуруҳ иштирокида инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, мавжуд муаммолар ва уларнинг амалий ечимлари муҳокама қилинди.
Инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича ўрганишлар давом эттирилмоқда.







