Фарғона саноатида янги ўсиш нуқталари аниқланмоқда
Фарғона вилоятидаги навбатдаги ўрганишлар металлургия, газобетон ва полимер маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳали тўлиқ ишга солинмаган катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатди.
Энг муҳими, бу имкониятлар алоҳида корхоналар доирасида эмас, балки бутун ҳудуд саноат занжирини ҳаракатга келтириш имкониятига эга.
Хомашёни маҳаллийлаштириш, янги технологияларни жорий этиш ва экспорт йўналишларини кенгайтириш орқали Фарғона қурилиш материаллари бозорини нафақат ички эҳтиёжни қоплайдиган, балки ташқи бозорда рақобат қила оладиган янги саноат марказига айлантириш мумкин.






