Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Сирдарё вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

27 Июль 2026 12:05 322 Чоп этиш

Сирдарё вилоятида “Миллий брендларни ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Ф. Карабаев, Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази директори О. Жумаев, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ҳамда мутасадди идоралар масъуллари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан миллий брендларни ривожлантириш, маҳсулотларни экспорт ва импорт қилиш жараёнларида учраётган муаммолар, ишлаб чиқаришда энергия ресурслари сарфини камайтириш, инновацион ишланмалар ва ихтироларни патентлаш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга оид долзарб масалалар юзасидан мурожаат ва таклифлар билдирилди.

Жумладан,

"Navro‘z Total Textile" МЧЖ вакили ип-калава ишлаб чиқариш цехини табиий газга уланган газ генератори орқали электр энергияси билан таъминлаш бўйича;

"Mukarram Uvays" хусусий корхонаси вакили ўзи ихтиро қилган ғишт тайёрлаш ускунасининг бошқа корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётгани юзасидан мурожаат қилиб, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишда:

"Mevazor Mebel Servis" хусусий корхонаси вакили хорижий ҳамкор томонидан сифатсиз деб қайтариб олинган асбоб-ускуналар учун тўланган маблағларни қайтариш масаласида амалий ёрдам сўради.

Билдирилган мурожаатлар мутасадди ташкилотлар иштирокида муҳокама қилиниб, улар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар эса назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech