Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди

30 Июль 2026 19:00 14 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Меморандум доирасида илмий-тадқиқотларни ривожлантириш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда таълим, илм-фан ва амалиёт интеграциясини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Учрашув якунида Маркази директори Олимжон Жумаев ва Университет ректори Баҳодир Тўлаганов ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувини имзоладилар. Ушбу келишув қурилиш соҳасида илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, инновацион ечимларни амалиётга кенг жорий этиш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

|Telegram |Facebook|Instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech