Халқаро ҳамкорлик
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Польшанинг Силезия университети раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида рақобат сиёсати, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тармоқларни тартибга солиш соҳаларида қўшма илмий тадқиқотлар, академик алмашинув ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича келишиб олнди.
#Халқаро_ҳамкорлик

