Гулистон туманида саноат ва маҳаллаларнинг иқтисодий салоҳияти ўрганилди
Бугун Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ишчи гуруҳининг навбатдаги ўрганиш ишлари Гулистон туманида амалга оширилмоқда.
Ўрганишлар давомида «Azimut SSS» МЧЖдаги 1 гектарли замонавий иссиқхона фаолияти ҳамда уни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, «Guliston Polimer Industrial» МЧЖда полимер қувурлар ишлаб чиқариш жараёни ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш истиқболлари ўрганилди.
Шу билан бирга, «Аҳиллик», «Ибрат», «Дўстлик» ва «Аҳмад Яссавий» маҳаллаларида тадбиркорлик, савдо ва хизматлар соҳасини ривожлантириш имкониятлари таҳлил қилинди.



