Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Ўрганиш ишлари давом этмоқда

5 Август 2026 14:00 1125 Чоп этиш

Навбатдаги ўрганишлар доирасида «Мустақиллик», «Бирлашган» ва «Алишер Навоий» маҳаллаларида ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти, тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари таҳлил қилинди.

Хусусан, «Алишер Навоий» МФЙ ҳудудида жойлашган, ҳозирда фаолият юритмаётган 9 гектарлик «Agro Hamkor Tomorqa» МЧЖ объектида ўрганиш ишлари олиб борилиб, ундан самарали фойдаланиш ҳамда инвестиция салоҳиятини ишга солиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, мазкур маҳалладаги 16-мактаб ҳудудида 0,5 гектар ер майдонида соғломлаштириш марказини барпо этиш бўйича лойиҳани ишлаб чиқиш жараёни ҳам ўрганилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech