Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Навбатдаги манзиллар

5 Август 2026 15:00 1110 Чоп этиш

Ишчи гуруҳининг навбатдаги манзиллари — "Бахмал", "Бешбулоқ", "Зарбдор", "Ишонч", "Мевазор", "Сойибобод", "Тажрибакор", "Ҳамид Олимжон" ва "Юлдуз" маҳаллалари бўлди.

Ўрганишлар давомида маҳаллаларнинг инфратузилмаси, аҳоли мурожаатлари ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган таклифлар атрофлича ўрганилди.

Хусусан, "Сойибобод" МФЙда тикувчилик цехини ташкил этиш бўйича тадбиркорнинг имтиёзли кредит олиш масаласи ўрганилди ҳамда аҳоли томонидан Янги қишлоқ кўчасининг 4 км қисмини асфальтлаш, пиёдалар йўлагини барпо этиш ва ўқувчилар учун автобус (маршрут) қатновини йўлга қўйиш юзасидан билдирилган таклифлар жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech