Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Ишчи гуруҳининг ўрганиш ишлари "Боёвут", "Теракзор" ва "Шарқ ҳақиқати" маҳаллаларида давом этмоқда

5 Август 2026 19:37 56 Чоп этиш

Хусусан, "Боёвут" маҳалласида тадбиркорлик фаолияти учун қўшимча ер майдонлари ажратиш, давлат ҳисобидан мактабгача таълим муассасасини барпо этиш имкониятлари, шунингдек, мавжуд сув минорасининг ишламаётгани ҳамда аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳолати ўрганилди.

"Теракзор" маҳалласида эса узоқ йиллардан буён бўш турган бинодан самарали фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилиб, уни иқтисодий фаолиятга жалб этиш юзасидан баланс сақловчи тижорат банки билан ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech