Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Аниқланган захира ва имкониятларни аниқ лойиҳа ва амалий чора-тадбирларга айлантириш белгилаб олинди

12 Август 2026 10:43 703 Чоп этиш

Сирдарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича ўтказилган ўрганишлар натижалари етакчи илмий-тадқиқот муассасалари, “ақл марказлари”, олий таълим муассасалари ва тегишли идоралар раҳбарлари ва илмий тадқиқотчилари иштирокида муҳокама қилинди.

Учрашувда вилоятнинг туман ва шаҳарларида жойига чиққан ҳолда ўтказилган ўрганишлар натижалари, аниқланган муаммо ва мавжуд захиралар, шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий ўсиш нуқталари бўйича тақдимотлар ўтказилиб, саноат, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш, транспорт-логистика, қурилиш материаллари, инвестиция, хизматлар ва рақамли технологиялар йўналишлари муҳокама қилинди.

Мутахассис ва экспертлар томонидан мавжуд корхоналар қувватларидан тўлиқ фойдаланиш, янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш, қўшимча қиймат занжирларини яратиш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.

Муҳокамалар якунида аниқланган захира ва имкониятларни аниқ лойиҳа ва амалий чора-тадбирларга айлантириш, ҳар бир ҳудуд бўйича устувор йўналишларни белгилаш ҳамда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини оширишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech