Қўшимча захира ва имкониятларни сафарбар этиш бўйича “йўл хариталари” муҳокама қилинди
Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, “Ақл маркази – ҳокимлик – Халқ депутатлари Кенгаши” ҳамкорлиги бўйича янги тизим доирасида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳарлари кесимида қўшимча захира ва имкониятларни сафарбар этиш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.
Бугун Сирдарё вилоятида Мазкур “йўл харита” лойиҳалари Марказ директори О.Жумаев бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда вилоят ҳокимлиги вакиллари билан муҳокама қилинди.
Учрашувда лойиҳаларда назарда тутилган чора-тадбирлар, уларни амалга ошириш имкониятлари ҳамда масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилиб, Сирдарё вилояти Халқ депутатлари Кенгаши муҳокамасига киритиш бўйича келишувга эришилди.
Мазкур тизим ҳудудларнинг ички имконият ва захираларини аниқлаш, уларни самарали ишга солиш ҳамда аниқ натижага йўналтирилган чора-тадбирларни белгилашга хизмат қилмоқда.
