Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Сирдарё вилоятида инвестиция лойиҳаларининг самарадорлиги ўрганилди

21 Август 2026 17:34 1019 Чоп этиш

Давлат раҳбари топшириқлари ижроси доирасида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази мутахассислари томонидан Сирдарё вилоятидаги 15 дан ортиқ йирик инвестиция объектлари жойига чиққан ҳолда комплекс ўрганилди.

Ўрганишлар икки асосий йўналишда амалга оширилди:

Ишга туширилган лойиҳалар бўйича ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси, экспорт, бюджет тушумлари ва амалдаги иш ўринлари таҳлил қилинди.

Амалга оширилаётган хорижий инвестиция лойиҳалари бўйича қурилиш-монтаж ишларининг белгиланган жадвалларга мувофиқлиги, асбоб-ускуналарнинг амалдаги ҳолати, инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми ва молиялаштириш манбалари ўрганилди.

Ўрганишлар якунида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича асослантирилган таклиф ва таҳлилий хулосалар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этиб борилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech