Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Фарғона вилояти қурилиш материаллари саноатида комплекс таҳлиллар амалга оширилди.
Таҳлил натижаларига кўра, 20 турдаги қурилиш материалларининг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси белгиланган кўрсаткичдан пастлиги аниқланди.
Таҳлил натижаларига кўра, мазкур товар бозорларида маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси паст бўлиб, янги ишлаб чиқариш лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд ҳисобланади.
Шундан, 12 турдаги қурилиш материаллари Гарвард университетининг Иқтисодий мураккаблик индекси (Product complexity index) бўйича дунё ўртачасидан мураккаброқ товарлар турига киради.
Мазкур қурилиш материаллари (20 турдаги)нинг республика бўйича йиллик импорти 840 млн доллардан, Фарғона вилоятига тўғри келадиган импорт ҳажми эса 20 млн доллардан ортиқни ташкил этмоқда.
Батафсил: инфографикада
