Сирдарёнинг янги иқтисодий драйверлари: 100 дан ортиқ лойиҳа депутатлар муҳокамасида
Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ, "Ақл маркази – ҳокимлик – Халқ депутатлари Кенгаши" тамойили асосида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳарларида мавжуд захира ва имкониятларни ишга солиш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл хариталари” бугун Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 41-сессиясида муҳокама қилинди.
Таҳлиллар натижасида ҳудудлардаги фойдаланилмаётган захиралар, тизимли муаммолар ва янги ўсиш имкониятлари ўрганилиб, “Йўл хариталари” доирасида 100 дан ортиқ чора-тадбирлар белгиланди.
Мазкур чора-тадбирлар саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва транспорт-логистика соҳаларидаги мавжуд имкониятларни сафарбар этиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳудуд иқтисодиётининг ўсиш драйверларини кенгайтириш имконини беради.
Сессияда “Йўл хариталари”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда уларнинг амалга оширилишини тизимли назорат қилиб бориш бўйича вазифалар белгилаб олинди.


