"Лойиҳаларни бошқариш усуллари" мавзусида ўқув семинари ташкил этилди
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти ҳамкорлигида Марказ ходимлари учун "Лойиҳаларни бошқариш усуллари" мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Peer-to-Peer Training форматида ўтказилган семинарда лойиҳаларни самарали режалаштириш, бошқариш ва амалга оширишнинг замонавий ёндашувлари муҳокама қилинди.
Иштирокчилар Traditional, Agile ва Hybrid Project Management усулларининг асосий хусусиятларини ўрганиб, уларни турли лойиҳаларда қўллаш жиҳатларини муҳокама қилдилар.
Семинар замонавий лойиҳа бошқаруви усулларини амалиётда қўллаш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ходимларнинг профессионал компетенцияларини оширишга хизмат қилди.



