Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Сезар Ҳидалго иштирокида халқаро онлайн тренинг бошланди

9 Сентябрь 2026 14:00 4576 Чоп этиш

Бугун Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан German Sparkassenstiftung билан ҳамкорликда иқтисодий ривожланиш ва экспорт рақобатбардошлигини ошириш масалаларига бағишланган халқаро онлайн тренинг ўз ишини бошлади.

Тренингни Гарвард университетининг Иқтисодий мураккаблик индекси методологияси ҳаммуаллифи, профессор Сезар Ҳидалго эксперт сифатида олиб боради.

Тренингда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар вазирлиги, Рақобат қўмитаси, Марказий банк, Саноат кооперацияси агентлиги ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги вакиллари, шунингдек, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ҳамда соҳа мутахассисларидан иборат 200 дан ортиқ қатнашчилар иштирок етмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech