Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Хатирчи туманида аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш имкониятлари ўрганилди

17 Сентябрь 2026 10:24 11 Чоп этиш

Давлатимиз раҳбарининг ПФ–193-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимлари томонидан Навоий вилояти Хатирчи тумани маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича имкониятлар таҳлил қилинди

Жумладан, "Янги Маҳалла" МФЙдаги 50 сотих бўш ер майдонида "Toy bola" корхонасининг қадоқлаш цехини ташкил этиш бўйича 8 млрд сўмлик инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 40 та янги иш ўрни яратиш имконияти аниқланди.

Шунингдек, "Ҳилолахон нонлари" оилавий корхонаси ва "Шариф бобо" МЧЖ фаолияти ўрганилиб, кредит маблағларидан фойдаланиш орқали янги иш ўринлари яратиш имкониятлари белгилаб олинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech