Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Савдоларида рақобат қонунчилигини қўллаш бўйича халқаро тажриба ўрганилди

18 Сентябрь 2026 14:56 3024 Чоп этиш

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан хусусийлаштириш савдоларида рақобат қонунчилигини қўллаш бўйича халқаро тажриба ўрганилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, хусусийлаштириш — фақат давлат активини сотиш жараёни эмас. Асосий масала — савдо натижасида бозорда соғлом рақобат сақланиши ва янги монополиялар шаклланишининг олдини олишдир.

OECD, Австралия, АҚШ, Буюк Британия, Япония, Германия ва Бразилия тажрибасида олдиндан рақобат таҳлили, шаффоф савдо, тенг кириш, тил бириктиришга қарши назорат ва савдодан кейинги мониторинг каби механизмларга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўрганиш натижалари асосида мамлакатимиз амалиёти учун ҳам тил бириктирмаслик декларацияси, электрон савдоларни автоматлаштирилган мониторинг қилиш, юқори хатарли битимларни олдиндан баҳолаш ва савдодан кейинги мониторинг каби таклифлар илгари сурилган.

Батафсил:

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech