Маркази директори О.Жумаев PhillipCapital Group асосчиси ва Бошқарув раиси Hua Min Lim билан учрашди
UZEX Global қўшма корхонасининг очилиш маросими доирасида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев PhillipCapital Group асосчиси ва Бошқарув раиси Hua Min Lim билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда замонавий биржа инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро молия бозорлари билан интеграцияни кенгайтириш ҳамда бизнес учун рискларни бошқаришнинг замонавий воситаларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар халқаро тажриба ва илғор молиявий механизмлардан фойдаланиш орқали Ўзбекистон бозорида самарали, шаффоф ва рақобатбардош муҳитни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқдилар.