Монополияга қарши комплаенс бўйича онлайн семинар ташкил этилди
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “SamAvto” ташкилоти ходимлари учун монополияга қарши комплаенс бўйича онлайн семинар ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни, рақобатнинг иқтисодиётга таъсири, картель келишувлари ва горизонтал картель келишувлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этишнинг аҳамияти кенг ўрганилди.
Ўқув семинар якунида иштирокчиларга белгиланган тартибдаги махсус сертификатлар топширилди.


