Эълон
Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Сирдарё вилоятида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан German Sparkassenstiftung билан ҳамкорликда "Муваффақиятли лойиҳа бошқаруви: йўл харитасидан ҳаётий лойиҳага қадар — режалаштириш, лойиҳани асослаш ва тегишли молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилмоқда.
Тадбирдан мақсад — лойиҳаларни самарали режалаштириш ва асослаш, аниқ мақсадларга йўналтирилган йўл хариталарини ишлаб чиқиш, тегишли молиялаштириш воситаларини стратегик жиҳатдан танлаш ҳамда лойиҳаларни самарали бошқариш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш.
Сана: 2026 йил 26 сентябрь
Манзил: Сирдарё вилояти, Ховос туман ҳокимлиги
Вақти: 10:00–13:40
Лойиҳаларни ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва самарали бошқариш масалаларига қизиқиш билдирган мутахассисларни семинар-тренингда иштирок этишга таклиф қиламиз.
