Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

"Сунъий интеллект" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди

13 Октябрь 2026 17:38 4169 Чоп этиш

Бугун Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимлари учун German Sparkassenstiftung томонидан "Сунъий интеллект" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбир давомида иштирокчилар Ўзбекистон ва Европа тажрибаси мисолида сунъий интеллектни тартибга солишга оид ҳуқуқий ёндашувлар ва уни ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар билан танишдилар. Шунингдек, интерактив муҳокамалар орқали сунъий интеллектни иш жараёнларига жорий этиш имкониятлари, мавжуд тўсиқлар ва уларни бартараф этишнинг амалий ечимлари кўриб чиқилди.

Семинар-тренинг Марказ ходимларининг рақамли компетенцияларини ошириш ва замонавий технологияларни иш жараёнларига самарали жорий этишга қаратилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech