Рақобат сиёсати ва иқтисодий таҳлилларга замонавий математик ечимлар татбиқ этилади
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И. Романовский номидаги Математика институти ўртасида илмий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Эндиликда иқтисодий таҳлиллар ва фундаментал илмий-амалий тадқиқотларда замонавий математик усуллар ва эконометрик моделлардан фойдаланиш, шунингдек, ички ва ташқи шокларнинг иқтисодий жараёнларга таъсирини олдиндан баҳолаш ҳамда прогнозлаш имкониятлари кенгайтирилади.
Мазкур ҳамкорлик илмий тадқиқотлар сифатини ошириш ва уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этишда муҳим аҳамиятга эга.