Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Мамлакатимизда янги турдаги экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари аниқланмоқда

11 Ноябрь 2026 12:37 4305 Чоп этиш

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан мамлакатимизда янги турдаги экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари аниқланмоқда.

Пигментлар: ишлаб чиқариш бўйича бугунги кунда 4 та маҳаллий корхона фаолият юритмоқда ва улар томонидан 2025 йилда 132 тн (6,2 млрд сўм) маҳсулот ишлаб чиқарилган.

2025 йилда республикага қиймати 9,3 млн долларга тенг бўлган 2 минг тн (37 фоизи – Туркия, 27 фоизи – Хитой, 16 фоизи – Россия) пигментлар импорт қилиниб, тўйинганлик даражаси 6 фоизни ташкил этди.

Республикада пигментлар учун йиллик ҳажми 9,2 млн долларлик ички бозор шаклланган бўлиб, 2025 йилда қиймати 607 минг долларга тенг бўлган 27 тн пигментлар экспорт қилинган. Экспортнинг асосий қисми Россия (83 фоиз) ва Қозоғистон (8 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.

Ўрганишларга кўра, бугунги кунда жаҳон бозорида 4,3 млрд долларлик, Марказий Осиё ва Кавказ давлатларида эса 15,7 млн доллардан ортиқ пигментлар учун талаб (импорт) мавжуд.

Масалан, Қирғизистонда – 8,3 млн долл, Қозоғистонда – 4,6 млн долл, Озарбайжонда – 1,1 млн долл, Грузияда – 976 минг долл ҳамда Арманистонда – 562 минг долл потенциал бозорларга кириш мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech