"Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" мавзусидаги ҳуқуқий маслаҳатлар акцияси Республикамизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда "Юксалиш" ҳаракати ҳамкорлигида ўтказилаётган "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" мавзусидаги ҳуқуқий маслаҳатлар акцияси Республикамизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
Акция доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Навоий, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида аҳоли, ёшлар ва талабалар иштирокида турли давра суҳбатлари ҳамда индивидуал қабуллар ташкил этилмоқда.
Тадбирлар давомида иштирокчиларга сифатсиз товарларни қайтариш ва алмаштириш, кафолатли таъмирлаш, онлайн савдо, хизмат кўрсатиш, коммунал ва банк хизматлари, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилганда қаерга ва қандай тартибда мурожаат қилиш масалалари бўйича мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳат ва амалий тавсиялар берилмоқда.
Акция 12 ноябрга қадар республикамизнинг барча ҳудудларида давом этади.








