“Ўзбекистонда “ақл марказлари”нинг сиёсий жараёнлардаги иштироки масалалари ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабида “Ўзбекистонда “ақл марказлари”нинг сиёсий жараёнлардаги иштироки масалалари (Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази фаолияти мисолида)” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев бошчилигидаги экспертлар, Олий мактаб профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчилар иштирок этди.
Учрашувда Марказнинг илмий-таҳлилий фаолияти, амалга оширилаётган тадқиқотлар, жумладан, иқтисодий мураккаблик индекси методологияси асосида ҳудудларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини баҳолаш ва истиқболли маҳсулотларни аниқлаш тажрибаси тақдим этилди.
Тадбир якунида илмий-таҳлилий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма тадқиқотларни амалга ошириш бўйича келгуси ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.