Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янги турдаги экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари аниқланмоқда

19 Ноябрь 2026 14:14 5449 Чоп этиш

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан мамлакатимизда янги турдаги экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари аниқланмоқда.

Монтаж пеналари ва герметиклар: ишлаб чиқариш бўйича бугунги кунда 40 та маҳаллий корхона фаолият юритмоқда ва улар томонидан 2025 йилда 100,5 минг тн (285 млрд сўм) маҳсулот ишлаб чиқарилган.

2025 йилда республикага қиймати 30 млн долларга тенг бўлган 22 минг тн (37 фоизи – Туркия, 29 фоизи – Хитой, 21 фоизи – Россия) монтаж пеналари ва герметиклар импорт қилиниб, тўйинганлик даражаси 50 фоизни ташкил этди.

Республикада монтаж пеналари ва герметиклар учун йиллик ҳажми 47,3 млн долларга тенг ички бозор шаклланган бўлиб, 2025 йилда қиймати 6,4 млн долларга тенг бўлган 66,5 минг тн монтаж пеналари ва герметиклар экспорт қилинган. Экспортнинг асосий қисми Тожикистон (64 фоиз) ва Туркманистон (18 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.

Ўрганишларга кўра, бугунги кунда жаҳон бозорида 8 млрд долларлик, Марказий Осиё ва Кавказ давлатларида эса 137 млн доллардан ортиқ монтаж пеналари ва герметиклар импортига талаб шаклланган.

Масалан, Қозоғистонда – 71,8 млн долл., Грузияда – 21 млн долл., Қирғизистонда – 20,9 млн долл., Озарбайжонда – 13,9 млн долл. ҳамда Арманистонда – 9,7 млн долл. потенциал бозорларга кириш мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech