Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

“Living Wage” методологияси асосида зарур иш ҳақи миқдорини аниқлаш бўйича тадқиқот олиб борилмоқда

19 Ноябрь 2026 18:52 7974 Чоп этиш

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан АҚШнинг Massachusetts Institute of Technology (MIT) томонидан ишлаб чиқилган “Living Wage” методологияси асосида Ўзбекистон ҳудудлари кесимида муносиб турмуш кечириш учун зарур иш ҳақи миқдорини аниқлаш бўйича тадқиқот олиб борилмоқда.

Мазкур методология орқали оилаларнинг асосий эҳтиёжлари — озиқ-овқат, уй-жой ва коммунал тўловлар, транспорт, болалар парвариши, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа зарур харажатлар ҳудудлардаги реал нархлар асосида ҳисобга олинади.

Тадқиқот доирасида турли таркибдаги оилалар ва ҳудудлар учун муносиб турмуш тарзи учун зарур бўлган минимал даромад миқдорини аниқлаш, шунингдек, олинган натижаларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, минимал истеъмол харажатлари ва ўртача иш ҳақи кўрсаткичлари билан таққослаш режалаштирилган.

Мазкур тадқиқот Марказнинг халқаро илмий-методологик ёндашувларни Ўзбекистон шароитига мослаштириш ва мамлакат ҳудудларидаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни чуқур таҳлил қилиш йўлидаги навбатдаги илмий-амалий лойиҳаларидан биридир.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech