Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Кармана туманида янги иш ўринлари ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари ўрганилди

20 Ноябрь 2026 19:19 3477 Чоп этиш

Давлатимиз раҳбарининг ПФ–193-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи таркибида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимлари томонидан Навоий вилояти Кармана туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик лойиҳаларини ривожлантириш имкониятлари ўрганилди.

Жумладан, Сардоба маҳалласида "SARDОBA TEKSTIL" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган 8 млрд сўмлик инвестиция лойиҳаси бўйича жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Лойиҳа доирасида 120 та янги иш ўрни яратиш, йилига 300 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда 0,5 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт қилиш режалаштирилган.

Айни пайтда мавжуд бинони реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳани ишга тушириш муддати 2027 йил II чораги этиб белгиланган.

Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши ҳудудда саноат салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech