Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Қурилиш индустрияси ва туризмни ривожлантиришнинг янги вазифалари белгиланди

21 Ноябрь 2026 10:45 3539 Чоп этиш

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Паркент туманида қурилиш материаллари саноати ва туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан инвесторлар ҳамда тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Эслатма: Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 25 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги бевосита топшириғи асосида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари марказига Фарғона вилоятида қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришнинг мавжуд салоҳияти ва истиқболли имкониятларини аниқлаш вазифаси юклатилган эди. Топшириқ ижроси доирасида Марказ томонидан 80 дан ортиқ маҳсулот ва 81 та товар бозори таҳлил қилиниб, соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Мазкур таҳлиллар ҳудудда мавжуд саноат салоҳиятидан самарали фойдаланиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга қаратилган.

Батафсил: https://president.uz/oz/lists/view/9879

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech