Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги тарихий даражага кўтарилди

21 Ноябрь 2026 16:46 1190 Чоп этиш

"S&P Global Ratings" халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини «барқарор» прогноз билан "BB+" даражасига кўтарди. Бу мамлакатимиз учун энг юқори кредит рейтинги бўлиб, инвестициявий даража — "BBB−" поғонасига чиқиш учун энди бир қадам қолди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ушбу муҳим натижага муносабат билдириб, юқори рейтинг мамлакатда амалга оширилаётган тизимли иқтисодий ислоҳотлар, мувозанатли молия сиёсати ва Президентимизнинг узоқни кўзлаган стратегик ёндашуви самараси эканини таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг ижобий иқтисодий натижаларини халқаро рейтинг агентлигига тақдим этиш жараёнида ишчи гуруҳнинг очиқ, тезкор ва мазмунли таҳлилий мулоқоти "S&P Global Ratings" томонидан алоҳида эътироф этилди.

"Юртимизга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш йўлидаги қатъий ҳаракатимизни давом эттирамиз", — дейилади хабарда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech