Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Навоий вилоятидаги ўрганиш ишлари Қизилтепа туманида давом эттирилмоқда

23 Ноябрь 2026 18:25 16 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи таркибидаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимларининг Навоий вилоятидаги ўрганиш ишлари Қизилтепа туманида давом эттирилмоқда.

Ҳусусан, тумандаги узум ва меваларни чуқур қайта ишлашга ихтисослашган "PARADISE GARDEN" лойиҳаси, чорвачилик комплекси ҳамда савдо ва йўл бўйи хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш ташаббуслари билан танишилди.

Шунингдек, "AKOBIR MARJONA ORZUSI" МЧЖ томонидан 9 та маҳаллада тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва касаначиликни ташкил этиш лойиҳаси ўрганилди.

5 млрд сўмлик лойиҳа доирасида 107 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Россия инвестицияси иштирокидаги "SVS NAVOIY" МЧЖ корхонасида қўлқоп ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда уни кенгайтириш режалари билан танишилди.

Лойиҳани кенгайтириш натижасида 300 та янги иш ўрни яратиш имкониятлари аниқланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech