Экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари аниқланмоқда
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан мамлакатимизда янги турдаги экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари аниқланмоқда.
Оптик тола маҳсулоти бўйича бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарувчилар мавжуд эмас. 2025 йилда 2,5 млн долларлик 37 тонна оптик тола импорт қилинган.
Ички бозор ҳажми 2,5 млн долларни ташкил этиб, тўйинганлик даражаси 0 фоиз.
Таҳлилларга кўра, жаҳон бозорида 2,5 млрд долларлик, Марказий Осиё ва Кавказ давлатларида эса 8,8 млн доллардан ортиқ қўшимча импорт талаби мавжуд.
Жумладан, Қозоғистон — 7,8 млн, Озарбайжон — 603 минг, Қирғизистон — 153 минг, Арманистон — 103 минг ва Грузия — 70 минг долларлик потенциал бозорларга эга.
Оптик тола ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ички талабни қоплаш билан бирга, ташқи бозорларга чиқиш учун ҳам катта имконият яратади.
