Ўзбекистон зиёлилари кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди
Ислом цивилизацияси марказида Ўзбекистон зиёлилари кенгашининг биринчи йиғилиши очиқ ва самимий мулоқот руҳида бошланди.
Йиғилишда мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида фаолият юритаётган зиёлиларнинг холис фикрлари, янги ғоялари ва дадил таклифларини муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
“Зиёлиларимиздан холис фикр ва дадил таклифларни кутамиз. Кенгаш янги ғоялар майдонига айланишига ишонаман”, — деди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.
Манба









