Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари кенгайтирилмоқда

27 Ноябрь 2026 09:45 1171 Чоп этиш

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда German Sparkassenstiftung Uzbekistan вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонларнинг ўзаро ҳамкорликдаги амалий ва истиқболли йўналишлари, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ва истиқболдаги қўшма лойиҳаларни ривожлантириш бўйича келишиб олдилар.

Мазкур келишувлар рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги илмий-амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech