Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда BRICS Рақобат ҳуқуқи ва сиёсати халқаро маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

25 Март 2025 16:36 314 Чоп этиш

2025 йил 25 март куни Рақобат қўмитаси ҳузуридаги тадқиқотлар маркази ҳамда BRICS Рақобат ҳуқуқи ва сиёсати халқаро маркази ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар илмий салоҳиятни ошириш, ўзаро учрашувлар, конференциялар ва семинарлар ташкил этиш, шунингдек, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича илғор тажриба ва халқаро амалиёт билан маълумот алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида меморандум имзоладилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech