Ушбу келишув иқтисодиётнинг турли соҳаларида тажриба алмашиш, қўшма илмий-амалий тадқиқотлар ва лойиҳаларни амалга ошириш, давлатнинг самарали иқтисодий тараққиётига кўмаклашиш, рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда монополияга қарши қонунчилик ва амалиётни такомиллаштиришни мақсад қилади. Шунингдек, ҳамкорлик доирасида иқтисодий кўрсаткичларни мунтазам таҳлил қилиш, илмий-амалий тадқиқотлар сифати ва долзарблигини ошириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳам назарда тутилган. Учрашув якунида Тадқиқотлар маркази директори Олимжон Жумаев Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори ўринбосари Халилулло Хамидов билан ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади.
Шунингдек, Меморандум доирасида Рақобат қўмитаси Марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар ходимлари учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари бўйича таҳлил ва прогнозлар ишлаб чиқишда эконометрик моделлардан фойдаланиш ҳамда хорижий тажрибалар асосида таҳлил методикалари юзасидан малака ошириш курсларини ташкил этиш ва биргаликда илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилган. Меморандум доирасидаги асосий йўналишлар:- Рақобат сиёсати ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида қўшма тадқиқотлар;- WIUT талабалари учун амалиёт ва стажировкалар ташкил этиш;- Рақобат муҳитига оид фан дастурлари ва методикаларни такомиллаштириш;- Инсофсиз рақобат, монополияга қарши кураш мавзуларини қамраб олган мастер-класс ва семинарлар ўтказиш;- Инсон ресурсларини бошқариш, таълим ва амалиётни интеграциялашга қаратилган инновацион ёндашувлар;- Think tank фаолиятини йўлга қўйиш ва халқаро лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш. Учрашув якунида Тадқиқотлар маркази директори Олимжон Жумаев ва WIUT ректори Комилжон Каримов ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзоладилар. Ушбу келишув рақобат сиёсати ва таълим соҳаларидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
2025 йил 2 июль куни Наманганда "Минтақавий ўқув-тренинг маркази" ўз фаолиятини бошлади. Марказ директори О.Жумаев ушбу очилиш маросимида иштирок этиб, минтақавий филиалнинг мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот берди. Минтақавий филиал Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Германиянинг German Sparkassenstiftung ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилди. Минтақавий филиалнинг асосий мақсади – рақобат сиёсати, давлат харидлари, реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги масъул мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш орқали соҳада хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва тизимли ёндашувни шакллантиришдир. Тадбирда қўмита раҳбарияти, German Sparkassenstiftung вакиллари, Фарғона водийси вилоятлари (Наманган, Андижон, Фарғона) ҳудудий бошқарма мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди. Ушбу тадбир доирасида тажриба алмашиш, замонавий инновацион ёндашувлар муҳокамаси ва келгуси истиқболдаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан минтақавий ўқув-масканлар фаолиятини йўлга қўйиш орқали тизимда билимли, замонавий қарашларга эга мутахассислар захирасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
"Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлари ўртасидаги савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар" мавзусида Туркий Давлатлар Ташкилотининг етакчи таҳлил марказлари иштирокида унга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо, рақамли иқтисодиёт, инфратузилма лойиҳалари ва барқарор ривожланиш масалаларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев "Рақамли савдо платформаларини ривожлантиришда рақобат сиёсатининг роли" мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди. Шунингдек, тадбир давомида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази Озарбайжон Республикасининг Иқтисодий илмий тадқиқотлар институти (ESRI) ва Қозоғистон Республикасининг Евроосиё тадқиқотлар институти (ERI) билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолади.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди. Ҳамкорлик доирасида рақобат сиёсати, давлат харидлари, биржа савдоларини такомиллаштириш, табиий монополия соҳаларини тубдан ислоҳ қилишда илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш, рақобат соҳасига самарали хорижий тажрибаларни жорий этиш ва миллий тизим билан уйғунлаштириш каби йўналишлар устувор вазифалар сифатида белгиланди. Учрашув якунида томонлар ўзаро ахборот алмашиш, тадқиқот натижаларини чоп этиш ва турли лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш бўйича келишиб олдилар.
Жорий йилнинг 10 апрел куни Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Тоғ-кон ва геология соҳаси ходимлари малакасини ошириш институти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар геология соҳаси мутахассисларининг малака ва билимларини чуқурлаштириш мақсадида давлат харидлари ва монополияга қарши қонунчилик соҳасида малака ошириш курсларини ташкил етиш бўйича салоҳиятли ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Учрашув якунлари бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Жорий йилнинг 9 апрель куни Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Учрашув давомида, ходимлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик, таҳлилий ва илмий изланишларни биргаликда олиб бориш, музокара майдончаларини ташкил этиш ҳамда миллий ва халқаро лойиҳаларда ходимлар иштирокини таъминлаш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Меморандумнинг имзоланиши давлат органлари ўртасида тажриба алмашиш учун янги имкониятлар очади, бу эса, ўз навбатида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, соғлом рақобат муҳитини яратишга хизмат қилади.
Жорий йилнинг 7 апрель куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида Жаҳон банки вакиллари билан грант лойиҳаларининг амалга оширилиш жараёни ва уларни самарали ижро этиш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Томонлар Қўмита ҳамда Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тадқиқотлари маркази фаолиятига доир харид пакетларининг амалга оширилиши ҳолатини кўриб чиқиб, ҳамкорликда ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларни аниқладилар. Учрашув иштирокчилари рақобат муҳитининг барқарор ривожланиши ҳамда бозорларда шаффофликни ошириш мақсадида Қўмита ва Жаҳон банки ўртасидаги шерикликни янада мустаҳкамлаш муҳим эканлигини таъкидладилар.
2025 йил 25 март куни Рақобат қўмитаси ҳузуридаги тадқиқотлар маркази ҳамда BRICS Рақобат ҳуқуқи ва сиёсати халқаро маркази ўртасида учрашув бўлиб ўтди.Учрашув давомида томонлар илмий салоҳиятни ошириш, ўзаро учрашувлар, конференциялар ва семинарлар ташкил этиш, шунингдек, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича илғор тажриба ва халқаро амалиёт билан маълумот алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар.Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида меморандум имзоладилар.
Жорий йилнинг 18-20 март кунлари Испаниянинг Билбао шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭCД) ҳамда Венгриядаги OECD-ГВҲ Минтақавий рақобат маркази томонидан Билбао Деусто университети билан ҳамкорликда “Туризм, транспорт ва рақобат” мавзусидаги семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази вакиллари иштирок этди. Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад Минтақавий рақобат маркази (Regional Center for Competition), шунингдек Испания Рақобат органининг фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда тажриба алмашишдан иборат. Ўтказилган тадбир ва учрашувлар давомида рақобат ҳуқуқи ва иқтисодиётнинг энг долзарб мавзулари, жумладан, рақобатни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, шунингдек, иқтисодий ва процессуал масалалар кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг 12-13 март кунлари Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳридаги Россия Федерацияси Федерал монополияга қарши курашиш хизмати (ФАС) Ўқув-методик маркази базасида фармацевтика бозорида рақобатни ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Россия, Хитой, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистондан соҳа мутахассислари иштирок этдилар. Тадбирда дориларнинг нархи сунъий оширилишининг олдини олиш, мажбурий лицензиялаш ва патент қонунчилиги масалалари, шунингдек, давлат харидлари соҳасидаги картель келишувларига қарши кураш бўйича хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари муҳокама этилди. Ўзбекистон Республикаси томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари иштирок этиб, мамлакатимизда фармацевтика бозорида рақобат муҳитини шакллантириш ва дори воситаларининг давлат харидларини тартибга солиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар. Тадбир якунида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди ҳамда келгусида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича келишувга эришилди.
Жорий йилнинг 5-март куни InterContinental Tashkent меҳмонхонасида Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази, “Antitrust Advisory” (консалтинг корхона) ҳамда “Kosta Legal” (Адвокатлик фирмаси) вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда монополияга қарши курашишни тартибга солиш: тенденция, таваккалчилик ва комплаенс” амалий семинари бўлиб ўтди. Мазкур семинар давомида Ўзбекистондаги монополияга қарши тартибга солишдаги оҳирги ўзгаришлар, рақобат қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда бозор шаффофлигини ошириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Ушбу тадбир монополияга қарши тартибга солиш масалалари бўйича давлат, бизнес ва ҳуқуқий ҳамжамият вакиллари ўртасидаги фикр алмашиш учун муҳим платформага айланди.
Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази ва Tashkent international university ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Учрашув давомида, томонлар илмий соҳада салоҳиятни ошириш, масофавий форматда малака ошириш имкониятларини кўриб чиқиш хамда рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ташаббусларни биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар. Меморандумнинг имзоланиши илмий доиралар ва давлат органлари ўртасида тажриба алмашиш учун янги имкониятлар очади, бу эса, ўз навбатида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, соғлом рақобат муҳитини яратишга хизмат қилади.
Мирзаева Мухайё Дильшод қизи, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Марказнинг бош илмий ходими, “Давлат ва жамият бошқаруви: ҳуқуқ йўналиши” бўйича “Эл-Юрт умиди” давлат дастури стипендианти бўлгани ҳақида мамнуният билан маълум қиламиз. Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Эл-Юрт умиди” дастури чет элда ўқиш ва стажировка ўташ орқали мамлакатимиз тараққиёти учун илғор халқаро тажрибани жорий этиш имкониятини яратади. Мирзаева Мухайё Дильшод қизи давлат бошқаруви ва ҳуқуқий ислоҳотлар соҳасидаги тадқиқотларга эътибор қаратиб, самарали қонунчилик базасини шакллантириш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга ҳисса қўшади. “Эл-Юрт умиди” дастури стипендиясига эга бўлиш профессионал ўсиш ва Ўзбекистон Республикаси тараққиёти учун муҳим стратегик ташаббусларни амалга оширишга қўшилган муҳим қадамдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 22-январдаги ҳуқуқий таълимни такомиллаштириш ва илғор тажрибани мамлакатимиз ҳуқуқ тизимига жорий этишга қаратилган ПФ -5987- сон қарори ижроси доирасида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Ҳужжатни имзолаган: Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази номидан – Марказ директори Жумаев Олимжон Саъдуллоевич. Тошкент давлат юридик университети номидан – ректор Рустамбек Исломбекович. Меморандумни имзолашдан мақсад рақобат сиёсатини ўрганиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқшунослик соҳасидаги таълим жараёнларини такомиллаштириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Томонлар Ўзбекистонда қонунчилик базасини такомиллаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасини ошириш ва рақобатни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар. Меморандумнинг имзоланиши илмий доиралар ва давлат органлари ўртасида тажриба алмашиш учун янги имкониятлар очади , бу эса, ўз навбатида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, соғлом рақобат муҳитини яратиш ва Республикада ҳуқуқий таълим даражасини оширишга хизмат қилади.