Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Наманганда минтақавий филиал иш бошлади

3 Июль 2025 15:43 189 Чоп этиш

2025 йил 2 июль куни Наманганда "Минтақавий ўқув-тренинг маркази" ўз фаолиятини бошлади.

Марказ директори О.Жумаев ушбу очилиш маросимида иштирок этиб, минтақавий филиалнинг мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот берди.

Минтақавий филиал Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Германиянинг German Sparkassenstiftung ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Минтақавий филиалнинг асосий мақсади – рақобат сиёсати, давлат харидлари, реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги масъул мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш орқали соҳада хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва тизимли ёндашувни шакллантиришдир.

Тадбирда қўмита раҳбарияти, German Sparkassenstiftung вакиллари, Фарғона водийси вилоятлари (Наманган, Андижон, Фарғона) ҳудудий бошқарма мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Ушбу тадбир доирасида тажриба алмашиш, замонавий инновацион ёндашувлар муҳокамаси ва келгуси истиқболдаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан минтақавий ўқув-масканлар фаолиятини йўлга қўйиш орқали тизимда билимли, замонавий қарашларга эга мутахассислар захирасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech