Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Марказ ва Tashkent international university ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

4 Март 2025 17:40 125 Чоп этиш

Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази ва Tashkent international university ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Учрашув давомида, томонлар илмий соҳада салоҳиятни ошириш, масофавий форматда малака ошириш имкониятларини кўриб чиқиш хамда рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ташаббусларни биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар.

Меморандумнинг имзоланиши илмий доиралар ва давлат органлари ўртасида тажриба алмашиш учун янги имкониятлар очади, бу эса, ўз навбатида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, соғлом рақобат муҳитини яратишга хизмат қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech