Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Тоғ-кон ва геология соҳаси ходимлари малакасини ошириш институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Жорий йилнинг 10 апрел куни Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Тоғ-кон ва геология соҳаси ходимлари малакасини ошириш институти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар геология соҳаси мутахассисларининг малака ва билимларини чуқурлаштириш мақсадида давлат харидлари ва монополияга қарши қонунчилик соҳасида малака ошириш курсларини ташкил етиш бўйича салоҳиятли ҳамкорликни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунлари бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.