Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Марказнинг бош илмий ходими “Эл-Юрт умиди” дастури стипендианти бўлди

29 Январь 2025 15:53 314 Чоп этиш

Мирзаева Мухайё Дильшод қизи, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Марказнинг бош илмий ходими,  “Давлат ва жамият бошқаруви: ҳуқуқ йўналиши” бўйича “Эл-Юрт умиди” давлат дастури стипендианти бўлгани ҳақида мамнуният билан маълум қиламиз.

Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Эл-Юрт умиди” дастури чет элда ўқиш ва стажировка ўташ орқали мамлакатимиз тараққиёти учун илғор халқаро тажрибани жорий этиш имкониятини яратади.

Мирзаева Мухайё Дильшод қизи давлат бошқаруви ва ҳуқуқий ислоҳотлар соҳасидаги тадқиқотларга эътибор қаратиб, самарали қонунчилик базасини шакллантириш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга ҳисса қўшади.

“Эл-Юрт умиди” дастури стипендиясига эга бўлиш профессионал ўсиш ва Ўзбекистон Республикаси тараққиёти учун муҳим стратегик ташаббусларни амалга оширишга қўшилган муҳим қадамдир.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech