Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Жаҳон банки ва Рақобат қўмитаси ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

7 Апрель 2025 09:45 430 Чоп этиш

Жорий йилнинг 7 апрель куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида Жаҳон банки вакиллари билан грант лойиҳаларининг амалга оширилиш жараёни ва уларни самарали ижро этиш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Қўмита ҳамда Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тадқиқотлари маркази фаолиятига доир харид пакетларининг амалга оширилиши ҳолатини кўриб чиқиб, ҳамкорликда ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларни аниқладилар.

Учрашув иштирокчилари рақобат муҳитининг барқарор ривожланиши ҳамда бозорларда шаффофликни ошириш мақсадида Қўмита ва Жаҳон банки ўртасидаги шерикликни янада мустаҳкамлаш муҳим эканлигини таъкидладилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech